Аҳолини рўйхатга олишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 2020 йил 10 мартда қабул қилинган «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунида руйхатга олиш жараёнида иштирок этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган. Жумладан рўйхатга олувчи ходимлар рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек  рўйхатга олувчи ходимлар шахсга доир маълумотларни йиғишни бошлашдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши ўз ваколатларига мувофиқ ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида «Аҳолини рўйхатга олиш дастури»да белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши уларнинг мазмуни бузилишига йул қуймаслиги шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги шарт.

         Бевосита рўйхатга олиш жараёнида иштирок этувчи жисмоний шахслар респондентлар ҳисобланади. Респондентлар аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудидида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқорлари, чет эл фуқоралари ва фуқоралиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудидидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқораларидир.

         Респондентлар ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадида жамланаётганлигини,ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш, ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритлган шахсларга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлигини аниқлаштириш, рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувохномани курсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса–рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

          Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни утказишга монелик қилмаслиги шарт.

 Қораўзак тумани статистика бўлими