Сўнгги йилларда мамлакатимизда «Инсон қадри учун» деган эзгу ғояни тўлиқ рўёбга чиқариш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, давлат органлари фаолиятига тизимли ва босқичма-босқич жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, жамият ва ҳар бир фуқаро ҳаётига уларни татбиқ этиш Янги Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида марказий ўринни эгаллаб келмоқда.
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг аъзоси сифатида фаол ҳаракати, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ҳамда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачилар билан яқин ҳамкорлиги бунга ёрқин мисол бўлмоқда.
Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг
75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра:
- Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тасдиқланди.
- Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссиясига Дастурни амалга ошириш юзасидан вазифалар юклатилди.
- 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1 – 10 декабрь кунлари “Инсон ҳуқуқлари” 10 кунлиги эълон қилинади ҳамда барча умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кунга бағишланган умуммиллий дарс ўтказилади.
- БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси махсус жамғармасига Ўзбекистоннинг ихтиёрий бадали сифатида 100 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи З.М.Ережепов.