Ташкил топган сана —1975 йил 26 сентябрь
Қораўзак тумани тарихи – 1924 йил оқирида Қорақалпоғистон автоном области тузилиб, 1925 йил бошида (апрел) Қозоғистон АССР таркибига кирди. Қорақалпоғистон 1930 йил ўрталарида РСФСР таркибига кириши муносаби билан ҚазАССР таркибига кирди, 1932 йил 25-30 майда ўтказилган съездида 1936 йилдан Қорақалпоғистон мухтор республикаси бўлди. 1928 йил 13 март куни “Зайыр” да маркази Қораўзак қишлоғи бўлган Қораўзак тумани ташкиллаштириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. 1959 йил Қораўзак тумани Тахтакўпир туманига, Тахтакўпир тумани 1963 йили Чимбой туманига қўшиб юборилади.
1975 йил Қораўзак тумани қайта ташкиллаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. 1975 йил 6 декабр куни туман партия ташкилотининг XV ташкиллаштириш конференсияси бўлган, ўнда Қораўзак туманининг қайта тузилганлиги расмий равишда эълон қилинди. Қораўзак тумани маъмурий ҳудудига Тахтакўпир туманининг “Маденият” , “Қораўзак”, “Москва” (ҳозирги Бердақ) ва “Калинин” (ҳозирги Академик Сабир Камалов) номидаги савхозлари билан Кегейли туманидаги “Қорақалпоғистоннинг 40 йиллиги” қоракўлшилик савхози киритилади. 1977 йил Чимбой туманининг ҳудудига қарашли “Қуралпа” пахтачилик савхози тўлиғи билан Қораўзак туманининг маъмурий-ҳудудий бирлигига киргизилган.
Қораўзак сўзининг маъноси — Туманнинг маркази Зайир жойлашган ҳудудда “Амударё”дан ўзан олиб, даръёни кўпроқ ергача ёқалаб оқадиган бир неча ўзанлар бўлди. Ўзанларни бўйи ўрмонзорлик бўлиб, кун кўришни турли муаммолари билан шуғилланган. Шундай ўзанларни бири бошқаларидан каттароқ экан. Баҳор ва ёз ойларида суви лойқаланиб, қора батқоқ бўлиб оқса, куз ва қиш ойларида тиниб, қорайиб, кўк ранга дўниб ойдинлашиб турар экан. Каналнинг атамаси тўғрисида, яний Қораўзак аталишини сабаби, ўзан Амударё билан боғланган «Шылым кўл»дан ўзан олган. Шылым кўлдаги тиниқ сув каналдан оққан. Каналнинг ултони кора тупроқ, хом бўлганлигидан суви қора бўлиб кўринади. Шунинг учунҳам маҳаллий халқ канални «Қораўзак» деп атаб кетган. Ушбу атамани 1928 йил янгидан очилган туманга бериш эл раҳбарларига маъқул келган. Шундай қилиб, туман Зайир посёлкасидан ярим чақирим қочиқликдан (масофа) ўтган канални номи билан «Қораўзак» аташади