Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг Қорақалпоғистонга сафари давом этмоқда.

Вилоят раҳбари Оролбўйи минтақасида жойлашган Қораўзак туманида аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳам бориб кўрди.

Экологик фожиа минтақасидаги эҳтиёжманд оилалар учун қуриб битказилган янги уйларда барча бирламчи шароитлар яратиб берилди.

Таннархи арзон тушувчи бундай намунавий уйлар ўзимизда, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда қурилган.

Вилоят ҳокимининг сафари давом этмоқда.