Мактабгача таълим ташкилотларида тарбия олаётган болалар қамрови аввалги 27 фоиздан 67 фоизга кўтарилди

Мамлакатимизда таълим ва инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 21 мингдан ортиқ янги мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, ушбу масканларда тарбия олаётган болалар қамрови аввалги 27 фоиздан 67 фоизга кўтарилди.

Бундан ташқари, 200 га яқин янги мактаблар барпо этилди, 3 мингдан ортиқ мавжуд мактаблар эса реконструкция қилинди ва тўлиқ жиҳозланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида алоҳида таъкидлади.

Шу ўтган қисқа даврда 82 та янги университет ва институт, жумладан, 23 та хорижий олийгоҳ ташкил этилиб, олий таълим даргоҳларининг умумий сони 159 тага етди.

Натижада, мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини олдинги 9 фоиздан 28 фоизгача етказишга эришилди ва бу йўналишдаги ишларимиз давом эттирилмоқда.

 

ЎзА