Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида «Инсон қадрини улуғлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар давомида «Маҳаллабай» ишлаш тизими орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат сиёсатини маҳаллагача тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кучайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш йўлидаги самарали фаолияти учун иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Республикамизда энг фаол ҳоким ёрдамчиларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Бу тадбирда Қораўзак туманидан бир қатор ҳоким ёрдамчилари тақдирланди.