Қозон федерал университети билан Меморандум имзоланди

Давлат тест маркази ва Қозон федерал университети ўртасидаги навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда Давлат тест маркази директори Мажит Каримов, мутасаддилар ҳамда Қозон федерал университи ректори вазифасини вақтинча бажарувчи Дмитрий Таюрский, проректор Тимирхан Алишев ҳамда университетнинг бир қатор вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда ҳар икки томон раҳбарлари ўртасида мунтазам тажриба алмашиш, алоқаларни мустаҳкамлаш, учрашувларнинг давомийлигини таъминлаш чоралари каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида  икки ташкилот ўртасида Меморандум имзоланди. 

Давлат тест маркази ва Қозон федерал университети ўртасида Меморандум имзолаш орқали муҳим соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишилди. 

Фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда Меморандумда рус тилидан тест топшириқларини шакллантириш, бунинг учун ишчи гуруҳ ташкил қилиш, ҳамкорликда тест топшириқлари спецификацияси ва бошқа муҳим жиҳатлар устида амалий ишлар олиб бориш кўзда тутилган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА